Тошкентда 3 нафар товламачи "Спарк" ҳайдовчисини пичоқлади

Тошкентда 3 нафар товламачи "Спарк" ҳайдовчисини пичоқлади

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 2019 йил 15 июнь куни шу туманда яшовчилар И.Қ., А.Ш. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Ж.М.лар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудидан Д.Р. бошқарувидаги “Спарк” русумидаги автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Тошкент тумани Чинор кўчасига етиб келган вақтларида Ж.М. ҳайдовчидан пул талаб қилиб, унинг юзига қўли билан уриб, пичоқ билан бўйин ва кўкрак қисмларига жароҳат етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, сўнг 2 дона “Самсунг” мобиль телефони ҳамда 10 Россия рублини олиб, автомашинани Тошкент тумани Эъзоз маҳалласи Янгиобод кўчасида жойлашган “Чинни” ишлаб чиқариш цехи олдигача бошқариб келиб ҳайдовчи Д.Р.ни автомашинада қолдириб, ўзлари эса, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Д.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.М., А.Ш. ва И.Қ. ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!