Тошкентда 3 баллик зилзила сезилди

Тошкентда 3 баллик зилзила сезилди

9 июль куни Тошкент вақти билан соат 11:39да Тожикистонда зилзила юз берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила кучи Тошкент шаҳрида 3 баллга, Гулистон шаҳрида эса 4 баллга тенг бўлган.

Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 145 километр жанубий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 4,7, чуқурлик — 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилган:

Тошкент: 145 километр, 3 балл;
Наманган: 231 километр, 2 балл;
Андижон: 273 километр, 2 балл;
Фарғона: 215 километр, 2 балл;
Гулистон: 74 километр, 4 балл;
Жиззах: 126 километр, 3 балл;
Самарқанд: 204 километр, 2 балл;
Термиз: 352 километр, 2 балл;
Қарши: 326 километр, 2 балл;
Навоий: 225 километр, 2 балл.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!