Тошкентда 29 та архитектура ёдгорлигига ўзбошимчалик билан зарар етказилди

Тошкентда 29 та архитектура ёдгорлигига ўзбошимчалик билан зарар етказилди

Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи Тошкент шаҳрида ўрганилган.

Пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда, дейилади хабарда.

Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатган.

Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган.

Масалан, давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

Назорат тадбирларида 21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилиши таъминланди.

Шу билан бирга, 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилди, дея таъкидланади Бош прокуратура хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!