Тошкентда 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Тошкентда 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда ОАВ вакиллари гувоҳлигида контрабанда маҳсулотларини махсус печларда ёқиб юборди.

Тошкентда 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, рақамли маркировка кодларига эга эмас ва аксиз маркалари билан қадоқланмаган. Ёқиб юборилган маҳсулотлар Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ходимлари билан бирга Оҳангаронда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил сифатида олинган. Оҳангарон туман суди томонидан уларни йўқ қилиш юзасидан ҳукм ўқилган.

Тошкентда 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 ойи давомида божхоначилар томонидан жами 17,8 миллиард сўмлик 1 миллион 458 минг 736 дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан эса айбдор шахсларга нисбатан 60 дан ортиқ жиноий ва 175 та маъмурий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!