Тошкентда 21 ёшли қизга жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда 21 ёшли қизга жиноий иш қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 23 ёшли Сарвиноз Ш. мурожаат қилиб, яшаб турган ижарадаги хонадонидан 3.250.000 сўм пули йўқолганини маълум қилди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Олиб борилган тергов ишлари натижасида шу хонадонда яшовчи 21 ёшли Севара Ж. ўғриликда гумонланмоқда. Севаранинг сўзларига кўра, у Сарвиноз ухлаб ётганидан фойдаланиб унинг пулини ўғирлаган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!