Тошкентда 20дан ортиқ бемор коронавирусдан тузалди

Тошкентда 20дан ортиқ бемор коронавирусдан тузалди

Айни соатларда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб,  реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1374 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1395 нафарга етиб, давланаётганлар сони 563 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3268 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бугун коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари 17 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4064 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизнинг етти худудидаги  тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!