Тошкентда 200 тага яқин “103” машиналари янгиланган

Тошкентда 200 тага яқин “103” машиналари янгиланган

Тошкент шаҳрида тиббий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, дори воситалари таъминоти учун 2016 йилда 284,6 млн. Сўм ажратилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 1,46 млрд. сўмга етган. Яъни бу давр оралиғида ажратилган маблағлар беш баробар ортган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ саккизинчи сессиясида айтиб ўтилди.

Натижада аҳолининг касалланиши кўрсаткичларида ижобий натижалар кузатилган. Жумладан, сил касаллиги (100 минг аҳолига нисбатан) 42 дан 35 га, хавфли ўсма касалликлари 441 дан 240 га, эндокрин касалликлари 4486 дан 1085 га, руҳий касалликлар 187 дан 61 га, туғма аномалиялар (хромосом касалликлари) 76 дан 38 га камайган.

Шу билан бирга охирги тўрт йилда 180 та эски тез тиббий ёрдам хизмати машиналари тўлиқ янгиланиб, уларнинг сони 203 тага етказилгани қайд этилди.

“Тез тиббий ёрдамнинг кечикиши 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқага тушди. Ордер бериш тартиби бекор қилиниб, навбат асосида даволаниш тизими жорий этилди”, – деб маълумот берилди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!