Тошкентда 200 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Тошкентда 200 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБдан тушган ҳужжатларга кўра, унда 2018 йил 9 апрель куни Юнусобод туманида яшовчи42 ёшли О.М. Муҳандислар кўчасида жойлашган “Sanoat Qurilish Industriya” МЧЖ балансида бўлган 6-қаватли бинонинг олдида Юнусобод туманида яшовчи 64 ёшли Р.Г.га ушбу бинони унга сотишни айтиб, бошланғич тўлов учун 200000 АҚШ долларини олиб бинони бошқа шахсларга сотиб юбориб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган. О.М. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!