Тошкентда 2,5 яшар болани уриб ўлдирган ходим — Миллий гвардия муносабат билдирди

Тошкентда 2,5 яшар болани уриб ўлдирган ходим — Миллий гвардия муносабат билдирди

Миллий гвардия 2,5 яшар болани уриб ўлдирган ходим бўйича муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотда баён қилинишича, содир этилган ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси икки ярим яшар болани ўриб ўлдирганлиги ва у Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) в ва ж-бандлари ҳамда 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) а ва в-бандлари бўйича айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан махрум қилинган.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 1-февраль кунида ушбу жиноятни содир этган собиқ Қўриқлаш хизмати сафдор ходими Б.Ахмедов 2012 йил март ойидан Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келган ва 2019 йилда Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилиши муносабати билан у ўз хизматини шу тизимда давом эттирган.

Собиқ Қўриқлаш ходимининг оила турмуш доирасидаги жиноятга қўл урганлигини асло оқлаб бўлмайди, жорий йилнинг май ойининг 27 куни (бундан икки ярим ой олдин) унга нисбатан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан қилмишига яраша адолатли ҳукм тайинланганлиги ҳам қонунларимиз усуворлигидан далолатдир.

Мамлакатимизда барча жабҳаларда кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар доирасида тизим томонидан ҳам шахсий таркиб ўртасида салбий иллатларга мойиллиги бор ҳарбий хизматчи ва ходимларни барвақт аниқлаш, тизимда соғлом муҳитни яратиш ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Зероки, бош мақсадимиз ва вазифамиз – халқ манфаатларига хизмат қилишдир!

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!