Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлади

Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлади

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 47 ёшли муқаддам судланган А.И. пичоқланган ҳолда топилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 22 январь куни соат 01.00 да туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унда Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида маълум қилинган. ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топишган.

Аниқланишича, келишмовчилик натижасида 17 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси ўз отаси фуқаро А.И.ни пичоқлаб қўйган. Жабрланувчи тиббиёт муассасасига етказилган, аммо тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!