Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринган эркакка ҳукм ўқилди

Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринган эркакка ҳукм ўқилди

Тошкентнинг Юнусобод туманида 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринган шахс қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарма маълумотига кўра, қизга номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган шахс 1974 йилда туғилган Ю.Б. бўлган ва у ушланган.

У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ("Майда безорилик") ва 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") билан жавобгарликка тортилган.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!