Тошкентда 155-автобус чироқ устунига бориб урилди

Тошкентда 155-автобус чироқ устунига бориб урилди

Тошкентда 155-йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu автобуси кўча чироғи устунига бориб урилди.

12 октябрь куни тахминан 17:50 да Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Алишер Навоий кўчасида 155-йўналишда («Чорсу-Янгиобод») ҳаракатланувчи Isuzu автобуси кўча чироғи устунига бориб урилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Автобуснинг 34 ёшли ҳайдовчиси Сарвар М.нинг маълум қилишича, у светофорнинг тақиқлаган чироғида тўсатдан тўхтаган автомобиль билан тўқнашув содир этишдан қочиб, кескин бурилган.

ЙТҲ вақтида автобус («Автосаноаттранссервис"МЧЖга қарашли) салонида 10−12 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг беш нафари енгил тан жароҳатларини олган ва саломатлигини текшириш учун шифохонага олиб борилган.

Manba: gazeta.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!