Тошкентда 14 ёшли саккизинчи синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди

Тошкентда 14 ёшли саккизинчи синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди

UzNews.uz нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, ўтган йилнинг декабрь ойида 2000 йилда туғилган А.Ш. 8-синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган. Таъкидлаш жоиз, ҳодиса қиз яшаган уйда содир бўлган.

Жорий йилнинг 17 январь санасида 14 ёшли қиз ҳомиладор эканлиги маълум бўлган. 18 январь куни эса қиз Тошкентдаги 6-сонли туғриқ комплексида ҳомиласини олдириб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ушбу моддага мувофиқ айбланувчи 360 соатгача жамоат ишларига, 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши, 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чекланиши ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!