Тошкентда 14 ёшли қиз офтоб уриши оқибатида ҳушини йўқотди

Тошкентда 14 ёшли қиз офтоб уриши оқибатида ҳушини йўқотди

Жорий йилнинг 15 июль куни соат тахминан  05.44 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли Моҳинур исмли қиз кучли офтоб уриши ташхиси билан шифохонага ётқизилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

Моҳинур уйга қайтишда ўзини бироз ёмон ҳис қилган. Аммо тонгга яқин аҳволи оғирлашган ва ҳушини йўқотган. Шундан сўнг у шифохонага олиб борилган. 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси айни кунларда шаҳарда кузатилаётган аномал иссиқ ҳароратдан сақланишга чақирмоқда. Улар одамлардан очиқ офтоб нури остида юрмасликни сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!