Тошкентда 14 ёшли боланинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 14 ёшли боланинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р20 “Қорасув –Бекобод” автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган "Матиз" ҳамда ҳайдовчи 1978 йилда туғилган Г.Э. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида "Дамас" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонида турган 2007 йилда туғилган пиёда А.К.ни уриб юборган.

Натижада фуқаро А.К. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Олиб борилган дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси Нурафшон шаҳар тиббиёт бўлими шифокорининг хулосасига кўра, маст ҳолда эканлиги аниқланган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!