Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирларда фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди (фото)

Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирларда фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди (фото)

Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг энг кўпи 11 нафари Чилонзор ва Учтепа туманларида, Қатортол кўчаси Шуҳрат чорраҳасида ва Ал-Хоразмий айланасида қўлга тушди. 9 нафар аёл Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишмасида ушланди. Бектемирда, Қўйлиқ бозори яқинида 8 нафар, Юнусободдаги Амир Темур кўчасида 6 нафар аёл қўлга олинди.

Улардан 24 нафари олдинроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига ( Фоҳишалик билан шуғулланиш ) асосан жазога тортилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!