Тошкентда 116-автобус ёниб кетди

Тошкентда 116-автобус ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари йўналишли автобусда юзага келган ёнғинни ўчиришди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автобус жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат 06:13да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган. 

Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди. Соат 06:26да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39да тўлиқ бартараф этилди. 

Автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!