Тошкентда 112 млн сўмлик дарахтларни кесган фуқаро қўлга олинди

Тошкентда 112 млн сўмлик дарахтларни кесган фуқаро қўлга олинди

Тошкент шаҳри ҳудудида 2018 йилнинг 21 июнь куни 112 миллион 274 минг 644 сўмлик чинор, шумтол, олхўри дарахтлари кесиб кетилгани аниқланди ва «айбдор» қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасига таяниб хабар берди.

2018 йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 14:30 да 1988 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи У.И. Тошкент шаҳри Марказ-13 даҳаси 11-уйнинг рўпарасида бўла туриб, дов-дарахтларни кесиш учун рухсатнома бўлмаса ҳам, даҳа ҳудудидаги жойлашган диаметри 92,3, 99,3 ва 114,9 см бўлган 3 дона чинор, диаметри 38,8, 83,5, 77,7, 26,4 ва 44,5 см бўлган 5 дона шумтол, диаметри 35,3 см бўлган 1 дона олхўри жами 9 та дарахтларни ноқонуний равишда кесиб ташлаган, натижада табиат ва ўсимлик дунёсига 112,274,644 сўмлик моддий зарар етказган.

Гумонланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси («Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартиби») тартибида ушланган. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси («Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш») 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!