Тошкентда 10 яшар ўғил болани зўрлаганликда гумон қилинаётган эркакнинг шахси аниқланди

Тошкентда 10 яшар ўғил болани зўрлаганликда гумон қилинаётган эркакнинг шахси аниқланди

Интернет тармоғида вояга етмаганга нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичи билан боғлиқ ҳодиса ҳақида хабар тарқалмоқда. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Бобур Ж. мурожаат қилди. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўради. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинди.
Мазкур факт бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

Сўнгги хабарга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумон қилинувчининг шахси аниқланди, у 47 ёшли Ғайрат Д. Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 119-моддаси 4-қисми билан айб эълон қилиниб, суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!