Тошкентда 10 яшар бола ҳалок бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди

Тошкентда 10 яшар бола ҳалок бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда эълон қилинган Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарлар бўйича расмий маълумот берди.

28 июнь куни тахминан соат 20.50 да Зулфияхоним кўчасида ("Райҳон" кафеси қаршисида) «Spark» русумли автомобиль ҳайдовчиси 53 ёшли Т.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 10 ёшли Ф.Н.ни уриб юборган (пиёдалар йўлакчаси ҳодиса жойидан юз метр узоқликда эди).

ЙТҲ натижасида пиёда тан шикастлари билан тиббий муассасага етказилди, аммо шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси иккинчи қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!