Тошкентда 1 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкентда 1 гектар ерни 1 млн долларга сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 1 гектар ер майдонини 1 миллион долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 май куни Тошкент шаҳар ИИББ 40 ёшли фуқаро Ш. мурожаат қилган. У Янгиҳаёт туманидаги 1 гектар майдонини сотишни ваъда қилган икки шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар келишилган пулнинг 200 минг долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-модда (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!