Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-2” терминалини реконструкция қилиш давом этмоқда

Тошкент халқаро аэропортида “Тошкент-2” терминалини реконструкция қилиш давом этмоқда

Реконструкция натижасида аэропортнинг ўтказиш қобилияти ҳар соатда 1 200 дан 2 400 йўловчига ошади.

Шунингдек, учиб келиш зали олдидаги майдонни реконструкция қилиш, автотураргоҳларни автоматлаштириш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Бунинг натижасида автотураргоҳларга ходимлар иштирокисиз кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш, маблағларни автоматлаштирилган онлайн касса терминалида тўлаш, автотураргоҳни олдиндан банд қилиш, электромобилларни қувватлантириш имкониятлари пайдо бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!