Тошкент вилоятига янги бош имом хатиб тайинланди

Тошкент вилоятига янги бош имом хатиб тайинланди

Бугун, 30 ноябр куни Тошкент вилояти имом хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, йиғилишда идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, диний идора иш бошқарувчиси Рустам Жамилов, масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва таниқли имом хатиблар иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланган.

Маълумот ўрнида, Жасур домла Раупов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Андижон давлат университетини тамомлаган. 1999 йилдан бошлаб Тошкентдаги бир неча масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Хусусан, 2017-2019 йилларда «Ислом ота» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаган, 2019 йил декабрида Чилонзор туманидаги «Носирхон» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилганди.

2010 йилдан буён эса Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келган Хайруллоҳ домла Турматов 16 сентябрь куни вафот этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!