Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 12 январь куни соат 11:13 да Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига, Чирчиқ шаҳар 8-кичик даҳа 9-уйда яшовчи фуқаролар томонидан ушбу уйнинг 41-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Мазкур хабар юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида кўрган тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу хонадонда истиқомат қилувчи 1950 йилда туғилган фуқаро К.A. ҳамда унинг набираси 2018 йилда туғилган вояга етмаган Ш.Д.лар аланга ичидан олиб чиқилган. Уларга тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Тан жароҳатлари аниқланмаган. 

Ҳодиса оқибатида уйнинг 30 кв.м. майдони зарар кўрган бўлса, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан хонадоннинг 60 кв.м. майдони сақлаб қолинган. 

Даслабки суриштирув ишлари натижасига кўра, содир бўлган ёнғинга болалар шўхлиги сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!