Тошкент вилоятидаги кийим-кечак бозорида ноқонуний валюта алмаштирувчи ушланди

Тошкент вилоятидаги кийим-кечак бозорида ноқонуний валюта алмаштирувчи ушланди

Тошкент вилоятида валюта сотувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкент вилоятидаги кийим-кечак бозорларидан бирида ноқонуний равишда валюта савдоси билан шуғулланган шахсни қўлга олди. Ҳуқуқбузар 4800 АҚШ долларини 51,8 миллион сўмга сотаётган вақтда уйида ушланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида 15 383 доллар, 264 000 Қозоғистон тенгеси, 89 000 Россия рубли ва 414,3 миллион сўм олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 177-модда (Чет эл валютасини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки ўтказиш) жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!