Тошкент вилоятида уй қамоғидаги шахснинг зиёфатида қатнашган икки нафар судьяга қандай жазо тайинланди?

Тошкент вилоятида уй қамоғидаги шахснинг зиёфатида қатнашган икки нафар судьяга қандай жазо тайинланди?

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълумот берди... 

Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т.Ҳ. ва Ангрен шаҳар маъмурий судининг раиси Э.П.га нисбатан 2020 йил 4 июнь куни хизмат текшируви якунланган. Текширув хулосасига кўра, 2020 йил 25 май куни соат тахминан 19:30 ларда Т.Ҳ. ва Э.П., жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2019 йил 8 апрелдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари билан озодликни чеклаш жазосига судланган Д.Н.нинг туғилган кун тадбири ўтказилаётган Ангрен шаҳрида жойлашган “Замин” кафесидан кечки овқатланишга таом олиб кетиш учун боришган. Буюртма берилган овқатни тайёр бўлишини кутиш жараёнида уларга нотаниш бўлган, кейинчалик билишларича “Достон” исмли йигит олдиларига келиб, улар билан сўрашиб, туғилган куни эканини айтган. Уларни ҳам туғилган куни ўтказаётган хонага таклиф қилганда, улар туғилган кун тадбирига кириб ўтиришган. Улар бу ҳаракатлари билан “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” қоидалари ҳамда карантин даврида мажбурий қоидалар талабларини бузишгани аниқланган.

Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 17 июндаги хулосасига кўра, жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т.Ҳ. ва Ангрен шаҳар маъмурий судининг раиси Э.П.ни маъмурий жавобгарликка тортишга рухсат берилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъатининг 2020 йил 17 июлдаги қарорига мувофиқ, Т.Ҳ. ва Э.П.ни МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортишга розилик берилган.

Т.Ҳ. ва Э.П. МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари – 669.000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган. 

Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 7 июлдаги қарорига кўра, Э.П. судьялик ваколатининг қолган муддати даврига (қуйи ва бошқа ҳудуддаги) жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланиб, Ангрен шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимидан озод қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!