Тошкент вилоятида бир-бирига қўшни бўлган уйларда ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятида бир-бирига қўшни бўлган уйларда ёнғин содир бўлди

Бугун, 27 сентябрь куни соат 08:47да Тошкент вилояти Тошкент тумани ФВ бўлимига Тошкент тумани “Файзобод” МФЙ М.Улуғбек кўчасидаги 8-уй ҳамда унга қўшни бўлган М.Юсуф кўчасидаги 75-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:50 да етиб бориб, соат 08:55да ёнғин ўраб олинган ва соат 09:30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида М.Улуғбек кўчасида жойлашган 8-уйнинг 60 кв.м майдони, М.Юсуф кўчасидаги 75-уйнинг 60 кв.м майдони ёниб зараланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида М.Улуғбек кўчасидаги 8-уйнинг 200 кв.м майдони, М.Юсуф кўчасидаги 75-уйнинг 100 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!