Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди

“Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 18.11.2021 й.) қабул қилинди.

📡 Қарор билан Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилди.

⚠️ Телеканал Тошкент вилоятида ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқади жамоатчилик назоратини ўрнатади.

🗓 МТРК ва “Nurafshon TV”ни технологик жиҳозлаш учун олиб кириладиган мультимедиа, радиотелевизион ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинди.

☑️ “Yoshlar”, “Navo” ва “Kinoteatr” телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатади.

✅ “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Қишлоқ хўжалиги” таҳририяти ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!