Тошкент вилояти ИИБ бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига уч ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Подполковник Рустамжон Дўстматов вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, подполковник Алиахмед Чориев ИИБ бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Азизхон Агзамов ИИБ бошлиғининг ўринбосари — молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шунингдек, полковник Илҳомбой Худайбергенов Бўка тумани ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!