Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун солиқ 10 бараварга оширилиши мумкин

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун солиқ 10 бараварга оширилиши мумкин


Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

📌 Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ва унинг атрофида жойлашган айрим иссиқхоналар учун:
мол-мулк солиғи;
ер солиғи ставкалари 10 бараварга оширилиши таклиф этилмоқда.

Бунда қуйидаги иссиқхоналарга оширилган солиқ ставкалари татбиқ этилмайди:
➖ қозонхоналари демонтаж қилинган иссиқхоналар;
➖ электр энергияси билан иситиладиган иссиқхоналар.

📝 Ҳозирча бу қонун лойиҳаси бўлиб, у жамоатчилик муҳокамасидан сўнг белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар