Тошкент ва Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида қор ёғмоқда

Тошкент ва Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида қор ёғмоқда

Республиканинг Тошкент ва Фарғона водий вилояти баъзи ҳудудларида қор ёғмоқда.

Гарчи, соат 08:00 ҳолатига Андижон ва Наманган шаҳарларда майда шивалама ёмғир ёғаётган бўлсада, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг шимолий ҳамда кўплаб туманлари, Андижон вилоятининг шарқий туманларида ёғаётган ёмғир қорга айланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келиб тушмоқда.

Ўзгидрометга кўра, Фарғона шаҳри ва вилоятнинг кўплаб туманларида қор бошланганига анча бўлиб қолди.

Қор ҳодисаси кўп бўлмасада водийликлар учун олам-олам қувонч олиб келди.

Ўзгидромет бугун куннинг биринчи ярмида Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчиликлар бўлиши тўғрисида прогноз берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!