Тошкент Тожикистондаги чегарага уюштирилган ҳужум билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда

Тошкент Тожикистондаги чегарага уюштирилган ҳужум билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда

Ўзбекистон чегара идораси қўшни Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган қуролли гуруҳнинг ҳужуми билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакили маълум қилди.

“Ҳодиса ҳақида маълумотга эгамиз, ҳозирда вазиятни ўрганмоқдамиз”, - деди Ўзбекистон чегара қўшинлари вакили.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони тожикистонлик ҳамкасблари билан алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси 20 га яқин қуролли кишилар тожик-ўзбек чегарасида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштиришди. Тожикистон ДМХҚ хабарига кўра, ўтказилган махсус операция натижасида ушбу жиноий гуруҳнинг 15 нафари йўқ қилинган 5 нафари қўлган. Махсус операция давомида Чегара қўшинларининг 1 нафар аскари ҳамда бир нафар милиция ходими қурбон бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса тезкор- тергов гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!