Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради

Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради

Жорий йил 20-21 октябрь кунларидан бошлаб Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20-21 октябр кунларидан бошлаб, Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади.

Ўзгаришга кўра, ҳозирги кунда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатланаётган 4-сонли Тошкент-Шаҳрисабз йўловчи поезди, жорий йил 20 октябрдан бошлаб янги жадвал асосида соат 18:50 да жўнайди. Шунингдек, жорий йил 21 октябрдан Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳарaкатланаётган 3-сон йўловчи поезди соат 05:31 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан жўнайди.

Маълумот учун, ҳозирда 4-сонли Тошкент-Шаҳрисабз йўловчи поезди Тошкент марказий темир йўл вокзалидан соат 09:00 да, Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳарaкатланаётган 3-сон йўловчи поезди Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 17:04 да жўнамоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!