Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида пулли “парковка”лар бўлади

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида пулли “парковка”лар бўлади

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш режаллаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бошқарма томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган «Тошкент шаҳрида автотранспорт воситалари тўхташ жойлари ва муаммолари тўғрисида»ги сўровномага кўра, иштирок этган 8368 нафар қатнашчидан 8117 нафари, яьни 97 фоизи йўл бўйида нотўғри тўхташ туфайли ҳаракатланишда қийинчиликларга дуч келганини айтган.

Шу аснода Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчада, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.

  1. Глинка кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та;
  2. Братислава кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та;
  3. Миробод кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та;
  4. Авлиё ота кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та;
  5. Тарас Шевченко кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та;
  6. Саид Барака кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та;
  7. Моштабиб кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та;
  8. Фидокор кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та;
  9. Содиқ Азимов кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та;
  10. Якуб Колас кўчаси — йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!