Тошкент шаҳрига янги имом-хатиб тайинланди

Тошкент шаҳрига янги имом-хатиб тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ушбу вазифага тайинланди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домла иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг аввалги имом-хатиби Нуриддин Холқназаров Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси лавозимига сайланиши муносабати билан имом-хатибликни тарк этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!