Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади

Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади

Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Мазкур инвестиция лойиҳаси Imperial Jewelry Inc (АҚШ) томонидан уч йиллик даврда киритиладиган 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати якунигача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10 тоннагача етказилади ҳамда 100 тадан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелгача Ўзбекзаргарсаноат қуйидаги масалалар бўйича таклифларни Ҳукуматга киритади:

ишлаб чиқариш базасига эга бўлган корхоналарда қимматбаҳо металлар ёмбиси ишлаб чиқариш;

заргарлик буюми ишлаб чиқарувчи корхоналарга лизинг асосида қимматбаҳо металлар берилиши механизмини жорий этиш;

заргарлик буюми ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар парчаси ва қайта ишланган қимматбаҳо тошларни юридик ва жисмоний шахслардан шартнома асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!