Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори (762-сон, 02.12.2020 й.) билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди. 

📝 Ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёжи юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 

🏢 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. 

💰 Университетда ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади. 

➡️ Талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори “Digital Knowledge Co., Ltd.” (Муассис) томонидан белгиланади.  

✅ Шунингдек, Университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан 10 нафардан кам бўлмаган абитуриент ўқишга танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) қабул қилинади. 

♻️ Университетнинг “Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналишига талабалар 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналишига эса кейинги ўқув йилидан қабул қилинади.

📋 Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистоннинг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!