Тошкент шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 168 та фуқаро қабул қилинди

Тошкент шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 168 та фуқаро қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғи асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари И.Муслимов ва Б.Исаков томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 168 та фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 82 таси жиноят ишлари бўйича, 65 таси фуқаролик ишлар бўйича, 17 таси маъмурий ишлар буйича, 4 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 74 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 63 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 168 та мурожаатлардан 74 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

63 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.

31 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 3 та, Юнусобод туман суди томонидан 1 та, Яшнобод туман суди томонидан 11 та, Сирғали туман суди томонидан 2 та, Чилонзор туман суди томонидан 2 та, Миробод туман суди томонидан 2 та, Олмазор туман суди томонидан 10 та, жами 31 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

Мазкур кўрилган ишлар судлар томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 31 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Олийсуд Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!