Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларнинг ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларнинг ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.П. бошқа бир фуқаро Г.М.дан таниши С.М.ни Қирғизистон Республикасидан Тошкент тиббиёт академиясига ўқишини кўчириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. бошқа бир фуқаро А.га танишлари орқали Қирғизистон Халқаро университетининг 3-курсини тугатганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, Ўзбекистон Олий таълим муассасаларидан бирига кўчиртириб беришни 7 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Паркент тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Е.И. фуқаро Б.нинг ўқишини Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасидаги университетга кўчириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!