Тошкент шаҳри ва вилоятида 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

2020 йил 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 819 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 149 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Тошкент шаҳрида 214 нафар, 
— Тошкент вилоятида 108 нафар,
— Андижон вилоятида 16  нафар, 
— Жиззах вилоятида 16  нафар, 
— Самарқанд вилоятида 10 нафар  
— Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 51 322 (+368) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3045  нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!