Тошкент шаҳри бўйлаб ичимлик суви ўчирилади

Тошкент шаҳри бўйлаб ичимлик суви ўчирилади
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ пойтахтда 14 сентябрдан 22 октябрга қадар истеъмолчиларга ичимлик сув босими пасайиши ҳамда вақтинча бўлмаслиги ҳақида хабар берди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. 14 сентябр 09.00 дан 15 сентябр 09.00 гача Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Янгишаҳар тор кўчаси, Чинобод кўчаси, Чинобод кўчасидаги тергов ҳибсхонаси (СИЗО), «Манзара» турар жой мажмуасида, «High Town City» турар жой мажмуаси чакана савдо ва кўнгилочар мажмуаси билан. 16 сентябр 09.00 дан 17 сентябр 14.00 гача Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: «Амир Темур», «Тузел», «Ватандош», «Тонг», «Моҳинур», «Ал-Бухорий», «Гўзал», «Олмос», «Дилбоғ», «Наврўзобод», «Яшнобод», «Бирлашган», «Парвоз», «Авиасозлар», «Нодира», «Хосиятли», «Шоҳимардон», «Донишманд», «Шохсанам», «Катта Янгиобод», «Беҳизор», «ТарнÐ