Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Аввал хабар берилганидек,  жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади. 

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Йўловчилар метро станцияларига киришда,  автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!