Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Cristal супермаркетидаги ёнғин бўйича ахборот берди

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Cristal супермаркетидаги ёнғин бўйича ахборот берди

Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган.

Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6 та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди. Соат 14:11 да ёнғин жиловланди ва соат 14:18 да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!