Тошкент шаҳар ИИББ хонадонларда ис гази қаердан сизиб чиқаётганини айтди

Тошкент шаҳар ИИББ хонадонларда ис гази қаердан сизиб чиқаётганини айтди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сўнгги вақтларда ис гази билан боғлиқ муаммолар ва улар натижасида жабр кўраётганлар кўплигини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳолатлар такрорланмаслиги учун Тошкет шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини огоҳлантирди. Қуйида Тошкент шаҳар ИИББнинг мурожаатини ҳавола этамиз.

Сўнгги вақтларда баъзи бир шахслар томонидан хусусий уйларнинг таъмирлаш ёки қурилиш ишлари олиб борилаётганда ўчоқ ва дудбуронларни лойиҳалаштириш қоидалари ва техник шартларига зид тарзда ишлар олиб борилиши ҳолатлари кўпаймоқда. Бундан ташқари, бошқа бир “усталар” дудбуронларни сантехникага мўлжалланган пластик қувурлар ёрдамида тайёрлашмоқда. Пластмасса қизиган вақтида эриб, натижада ис гази уйни тўлдира бошлайди. Оқибатда бу каби уйларга кўчиб ўтган инсонлар зарар кўришади. Баъзида бу ҳолатлар Чилонзор ва Яшнобод туманларида юз бергани каби фожиа билан якун топади. Зудлик билан уйингиздаги дудбуронлар пластик моддаларидан тайёрланган ёки йўқлигини текширинг. Агарда пластикдан ишланган бўлса, уларни зангламайдиган ускуналардан ёки ғиштдан, бетондан, асботцементдан, металлик “сандвичлардан” ишланганларига алмаштиринг. Муҳими – тезроқ ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилиш чораларини кўринг. Фуқаролар хавфсизлиги учун қайғурган ҳукумат иситиш хавфсизлиги талабларини текширувчи махсус комиссия тузилишни қарор қилди. Прокуратура, ички ишлар, ФВВ ва “Ўзтрансгаз” вакиллари томонидан газ плиталари, хон ва сув иситиш мосламалари ўрнатилган ҳовли уйлар текширилмоқда. Сиздан ушбу профилактик ишларга ижобий муносабатда бўлишингизни сўраймиз. Ўз хонадонларингиздаги таъмирлаш ва қурилиш ишларини малакали мутахассисларга топширишинга чақирамиз. Шунингдек, йилда икки марта мунтазам газ хизмати вакилларини текширув учун таклиф қилишни унутманг. Иситиш воситалари, дудбуронлар ва каминлар сизнинг оилангизга бахтсизлик эмас, балки фақатгина совуқ кунларда иссиқлик олиб келишига ишонч ҳосил қилинг.

Manba: everyday.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!