Тошкент шаҳар ИИББ қонунбузарлик акс этган видео бўйича чора кўрди

Тошкент шаҳар ИИББ қонунбузарлик акс этган видео бўйича чора кўрди

Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм-ботига видеорегистратор орқали туширилган видео келиб тушди. Видеода Фарход кўчасидаги бошқарилмайдиган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдаларни машиналар ўтказиб юбораётганлари акс этган. Фақатгина Матиз русумли такси машинаси тезликда пиёдаларни ўтказмасдан ўтиб кетган.

Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 43 ёшли Саидахмад Я. эканлиги аниқланди. Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси ( Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги ) асосида баённома тузилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!