Тошкент шаҳар ИИББ машҳурликка интилган блогерларни қўлга олди (Видео)

Тошкент шаҳар ИИББ машҳурликка интилган блогерларни қўлга олди (Видео)

Машҳур бўлишга интилган блогерларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб Uz24 хабар қилди.

Инстаграм ижтимоий тармоғига ўзларини блогерлар деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган видеолавҳалар жойлаштирилган. Ушбу видеороликларга аниқлик киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилди.

Суриштирув давомида аниқланишича, болалар томонидан тайёрланган видеоларнинг бири пойтахтимизда жойлашган супермаркетда ўзларининг таниши ёрдамида олинган бўлиб, унда сунъий жанжал уюштирилиб, жамоат жойида ҳақоратли сўзларни қўллаган.

Шунингдек, бу қаҳрамонларимиз Мирзо Улуғбек туманида ўртоғига тегишли бўлган автомашинани олиб қочиб, унинг ортидан шериклари бошқа автоулов орқали қувиб ўтган ҳолда йўл хавфсизлиги қоидаларига зид бўлган ҳаракатларни амалга оширган.

Ушбу шахсларга нисбатан маъмурий байённома расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳаққининг 3 бараварида жарима солинди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан уларнинг автоуловлари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилиб, ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига асосан байённома тузилиб, ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!