Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров пойтахт аҳолисига мурожаат йўллади (видео)

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров пойтахт аҳолисига мурожаат йўллади (видео)

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг янги ўринбосари Элбек Шукуров  пойтахт аҳолисига Facebook орқали мурожаат йўллади.

Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари!

Мен Жаҳонгир Ортиқхўжаев раҳбарлигидаги шаҳар ҳокимиятининг янгиланган командасида иш бошлаганимга мана бир ойдан кўпроқ вақт бўлди. Менга масъулиятли лавозим - таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларини ўз ичига олган ижтимоий масалалар бўйича ҳоким муовини вазифаси - ишониб топширилди.

Биз катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак бўлади. Самарали натижаларга эришиш учун, реал имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда, биз ўзимиз учун учта энг муҳим принципни белгилаб олдик - бу шаффофлик, ҳалоллик ва Тошкент аҳолиси манфаатлари йўлида иш юритиш.

Биз фуқароларимизнинг фаоллиги юқори эканлигини кузатиб турибмиз ва барчамиз учун фойдали бўлган алоқаларни барпо этишда ижтимоий тармоқларни кучли восита, деб ҳисоблаймиз.

Бу каби видео мурожаатлар, мунтазам равишда ўтказиладиган сўровномалар, бажарилган ишлар ҳақида ҳисоботлар ва аҳоли талабларига жавоб қайтариш мунтазам равишда амалга оширилади ва бизга ҳар доим алоқада бўлишга имкон беради.

Эътиборингиз учун ташаккур.

Элбек Шукуров, Тошкент шаҳр ҳокими ўринбосари

Тошкент шаҳар аҳолисига мурожаат!

Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари! Мен Жаҳонгир Ортиқхўжаев раҳбарлигидаги шаҳар ҳокимиятининг янгиланган командасида иш бошлаганимга мана бир ойдан кўпроқ вақт бўлди. Менга маъсулиятли лавозим - таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларини ўз ичига олган ижтимоий масалалар бўйича ҳоким муовини вазифаси - ишониб топширилди. Биз катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак бўлади. Самарали натижаларга эришиш учун, реал имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда, биз ўзимиз учун учта энг муҳим принципни белгилаб олдик - бу шаффофлик, ҳалоллик ва Тошкент аҳолиси манфаатлари йўлида иш юритиш. Биз фуқароларимизнинг фаоллиги юқори эканлигини кузатиб турибмиз ва барчамиз учун фойдали бўлган алоқаларни барпо этишда ижтимоий тармоқларни кучли восита, деб ҳисоблаймиз. Бу каби видео мурожаатлар, мунтазам равишда ўтказиладиган сўровномалар, бажарилган ишлар ҳақида ҳисоботлар ва аҳоли талабларига жавоб қайтариш мунтазам равишда амалга оширилади ва бизга ҳар доим алоқада бўлишга имкон беради. Эътиборингиз учун ташаккур.

Geplaatst door Элбек Шукуров op Dinsdag 18 september 2018


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!