Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди

Хориждан юк контейнерида келтирилган ва божхона расмийлаштирувида давомида автоматик тарзда “қизил” йўлакка йўналтирилган 2 турдаги синтетик ва тўқимачилик мато товарлари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ўтказилган божхона кўриги давомида умумий қиймати 1,8 млрд. сўмлик салкам 6.5 тонна матолар ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги, шунингдек божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча миқдорда эканлиги аниқланди.
Агарда мазкур товарлар қонуний йўл орқали олиб кирилганида 160 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилар эди.

Яна бир ҳолатда хориждан келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганида, юк контейнерида ҳужжатларда қайд этилмаган умумий қиймати 1 млрд. 633 млн. сўмлик 13 турдаги тиббий техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!