Тошкент метросида 15 дақиқа носозлик кузатилди

Тошкент метросида 15 дақиқа носозлик кузатилди

2018 йил 6 декабрь куни Тошкент метросининг поездларидан бирида кичик носозлик юз берди ва бу ҳолат тезда бартараф этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари“ матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, соат 18: 18 дақиқа ўтганда Тошкент метросининг Ўзбекистон йўли “Машинасозлар“ бекатида биринчи йўл бўйича ҳаракатланаётган метро поезди эшикларининг очилиб ёпилишидаги ҳаво тизимида носозлик кузатилганлиги боис мазкур ҳаракат таркиби депога олиб кирилган. Ушбу вақт мобайнида бошқа метро поездлари Тошкент метро бекатидан айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинган.

Носозлик 15 дақиқада бартараф этилиб, мазкур йўналишдаги метро поездлари белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!