Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
2026-йил 26-декабрдан Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Маврикий туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот Ўзбекистоннинг “Prestige Travel” компанияси ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Маврикийнинг етакчи туризм компаниялари ва меҳмонхона брендлари вакиллари ҳамда маҳаллий туроператорлар иштирок этиб, икки томонлама туристик лойиҳаларни ишга тушириш ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Режага кўра, дастлабки босқичда 26-декабр ва январь ойларида жами 4 та Тошкент — Маврикий — Тошкент қатнови амалга оширилади. 2027-йил июнидан эса ушбу йўналиш бўйича ҳафтасига бир марта мунтазам рейслар йўлга қўйиш кўз